Фарҳод Маннопов вафот этган клиника бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 25.05.2023, 21:28
Фарҳод Маннопов вафот этган клиника бўйича қўшимча маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда ”Митти вайн” асосчиси, Фарҳод Маннопов вафоти ортидан ёпилган “Star Med” клиникасининг таниқли санъаткорлар томонидан реклама қилинаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Омад плюс” МЧЖга қарашли “Star Меd Center” клиникасига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга ариза киритилган. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мазкур клиника Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”нинг 40-бандига асосланиб, ССВнинг 11 мартдаги қарори билан лицензия талаблари ва шартлари бузилгани ҳамда келгусида салбий оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида вақтинча тўхтатилган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1