Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан ИИБ ЙҲХБ ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда Бўстон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда Андижон вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Таъкидланишича, тадбир давомида фуқаро А.Қ. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, автотраспорт юк хонасида хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 500 млн. сўмлик 4 турдаги жами 780 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.






