Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги “Меҳрли мактаб” филиали очилди.
Маълум қилинишича, Зироат Мирзиёева бу ерга ташриф буюриб, яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагог ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.
"Меҳрли мактаб" – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтадилар.
Йил якунига қадар "Меҳрли мактаб" филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.






