1

Германия иқтисодиётида рецессия бошланди

ДУНЁ 26.05.2023, 16:34
Германия иқтисодиётида рецессия бошланди

Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишини қайд этишди. Бу Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутганини англатади, дейилади "Zamon.uz" тарқатган хабарда.

Федерал статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот олдинги уч ойга нисбатан 0,3 фоизга камайди.

Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ ўтган чоракка нисбатан 0,5 фоизга камайган.

Мутахассислар аҳолининг харид қобилияти пасайганини ҳам таъкидлади. Шунга қарамай, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда бандлик даражаси ошди ва инфляция бироз пасайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1