АсосийJamiyat

Уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Урумчига рейслар қайта тикланмоқда

'Уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Урумчига рейслар қайта тикланмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 июндан бошлаб "Uzbekistan Airways" Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди. Бу ҳақда авиаширкат матбуот хизмати хабар берди.

Мунтазам авиақатновлар ҳар ҳафта жума/шанба кунлари (шанба кунига ўтадиган қатнов) амалга оширилади ва чипталар нархи:

Тошкент – Урумчи 2 738 000 сўмдан бошланади.

Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта  4 867 000 сўмдан бошланади.

Маълумот ўрнида, Шинжондаги Урумчи шаҳрига Ўзбекистондан парвозлар коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил март ойидан тўхтатилган эди.

    Бошқа янгиликлар