1

Хоразмда 61 ёшли ўқитувчи эркак 3-синфда ўқийдиган икки нафар қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 27.05.2023, 20:03
Хоразмда 61 ёшли ўқитувчи эркак 3-синфда ўқийдиган икки нафар қизга тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Жорий йилнинг 4 май куни Хоразм вилоят Хонқа туман мактабининг 1962 йилда туғилган рус тили ўқитувчиси Б.Р. дарс пайтида 3-синфда ўқийдиган икки нафар ўқувчи қизларни орқаси, елкалари, қўллари, қорнини ушлаб, юбкасини остига қўлини тиқиб, силагани айтилмоқда. Бу ҳақда "Сукут сақлама" канали xaбар берди.

Қайд этилишича, қизлар бу ҳақда ота-оналарига айтишган, улар эса ўз навбатида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. Тергов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 моддаси билан иш қўзғатган. Каналда қайд этилишича, бундай ишлар учун доимо Жиноят кодексининг 129-моддаси қўлланилган.

"Нотўғри квалификация на терговчилар, на судяни ҳайрон қолдирмади. Судланувчи айбини тан олмади ва шунчаки қизларни яхши ўқигани учун елкаларини қоққанини пеш қилди. Лекин тўпланган маълумотлар қизларнинг гапини тасдиқлади. Бундай жиноятлар ЖК 129-моддаси 2-қисми "б", "в" ва "ж" бандлари билан квалификасия қилиниши керак. Бунинг учун жазо эса 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишни тақиқлаган ҳолда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутиши керак. МЖтК 41-1-моддаси бўйича эса максимал жазо 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини назарда тутади, ва у болалар билан ишлашда давом этиши мумкин. 25 май куни судя Хамроқулов B.R.ga 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади", дейилади хабарда.

"Ишни қайта квалификация қилишларини талаб қиламиз, зўравон ўз қилмиши учун тўлиқ жазолансин", - дейилади "Сукут сақлама" хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1