АсосийJamiyat

Қаршидаги кафеларнинг бири ёниб кетди

'Қаршидаги кафеларнинг бири ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 27 май куни кафе ёниб кетгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 21:16 да Қарши шаҳар ФВБга Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчасида жойлашган “Элбро” кафеси ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, Қарши шаҳар ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига жалб қилиниб, соат 21:21 ларда ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғинни тўлиқ бартараф этган.

Ёнғиндан фуқаро И.Э.га қарашли кафенинг 80 метр квадрат майдонда ички қисми ва ошхона жиҳозлари зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар