АсосийJamiyat

Етимликда катта бўлган болаларга уй-жойлар берилади

'Етимликда катта бўлган болаларга уй-жойлар берилади'ning rasmi

Ўзбекистонда аҳолининг ҳимояга муҳтож қатлами учун турли имтиёзлар ва қулайликлар яратилган. Жумладан, ота-она қарамоғисиз ёки етимликда катта бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш давлатнинг вазифаси эканлиги эслатилди.

Ўзбекистон қонунларига кўра, ота-она қарамоғисиз ёки етимликда ўсган болалар 18 ёшга тўлишлари билан уй-жой билан таъминланади. Бунинг учун, биринчи навбатда улар уй-жойга муҳтожлар рўйҳатида туриши керак.

Муҳтож бир нафар етим бўлса 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали уй берилади. Агарда, етим болалар ўртасида никоҳ тузилган бўлса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали уй берилади.

Шунингдек, муҳтож инсон ногиронлиги бор шахс бўлса, кўп қаватли уйнинг 3 қаватигача бўлган хонадонлардан бири ажратиб берилади.

Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан тақдим қилинади. Аммо фойдаланувчи уйни 30 ёшга тўлгунча сотиш ҳуқуқидан чекланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар