1

Туркиядаги президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

ДУНЁ 28.05.2023, 21:45
Туркиядаги президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Бугун, 28 май куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг 2-турининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳозирга қадар умумий сайлов участкаларидаги 61 фоиз сайлов қутилари очилган. Унга кўра, амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳозирда 55,2 фоиз овоз билан олдинда бормоқда. Унинг рақиби Қиличдорўғли тўплаган овозлар ҳозирча 44,7 фоизни ташкил қилади.  

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 май куни кейинги 5 йил муддатда Туркияни бошқарадиган кишини танлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 191 минг 885 та сайлов қутиси ўрнатилди. Фуқоролар соат 8:00 дан овоз беришни бошлади ва соат 17:00да сайлов тугади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1