Фарғонада тез ёрдам ва қўриқлаш машиналари ўртасида тўқнашув содир бўлди

ЖАМИЯТ 29.05.2023, 10:11
Фарғонада тез ёрдам ва қўриқлаш машиналари ўртасида тўқнашув содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги "Қўриқлаш" бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ автотранспорти ва ТТЁ машиналари тўқнашгани акс этган сурат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Суриштирувлар давомида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ҳайдовчиси бошқарувидаги автотранспорт воситаси Қувасой шаҳар А.Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ТТЁ бўлимининг Damas русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1