АсосийJamiyat

Теҳрондан Пекинга учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

'Теҳрондан Пекинга учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди'ning rasmi

Теҳрон — Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган "Mahan Air" авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, самолёт 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган. Қўнишга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.

"Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар