1

Тошкент вилоятида “Миллий либослар - миллат кўзгуси” мавзусида анжуман ўтказилди

ЖАМИЯТ 29.05.2023, 11:57
Тошкент вилоятида “Миллий либослар - миллат кўзгуси” мавзусида анжуман ўтказилди

Тошкент вилояти Қибрай туманида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари,  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, либослар бўйича мутахассислар, лидер хотин-қизлар иштирокида “Миллий либослар - миллат кўзгуси” мавзусида анжуман ўтказилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди. 

Анжуманда мутахассислар томонидан аёлларнинг эстетик дид,  кийиниш маданияти юзасидан миллийлик билан уйғунлашган намуналарни, шунингдек, турли соҳаларда ишлайдиган аёл ходимларнинг, уй бекаларининг жамоат жойлари ва уй ичида кийиладиган либослари бўйича умум эътироф этилган нормалар бўйича намуналар (эскизлар) тақдим этилди.  

Мақсад эса, ўзбек миллий урф-одат ҳамда қадриятларини тарғиб этувчи либосларни оммага тақдим этиш, замон талаблари билан уйғун миллий либосларни тарғиб этиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қуватлаш.  

Шунингдек, "Заковат"интелектуал ўйинлари, “Юртимизнинг лидер тадбиркор аёллари” шиори остида бизнес- саёҳат ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1