АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ёз кам булутли ва қуруқ об-ҳаво билан бошланиши айтилди

'Ўзбекистонда ёз кам булутли ва қуруқ об-ҳаво билан бошланиши айтилди'ning rasmi

Бошланган ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Хабарга кўра, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 29-31 май кунлари ковектив булутлилик ривожланишида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +15...+20 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари иш ҳафтасининг бошида ҳарорат +32...+37 даражадан охирига бориб эса +35...+37 даражагача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқий йўналишда эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +32...+34 даража бўлади, ҳафта охирига бориб +36...+37 даражагача кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар