1

Бухородаги масжид ҳудудида таҳоратхона қуриш учун дарахтлар кесиб ташланди

ЖАМИЯТ 29.05.2023, 12:49
Бухородаги масжид ҳудудида таҳоратхона қуриш учун дарахтлар кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Бухородаги қурилиши бошланаётган майдонда бир қанча дарахтларнинг кесилгани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси Ахборот хизмати маълумотларни очиқлади. 

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридаги “Придастгир” жоме масжиди ҳудудида таҳоратхона қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги туфайли дарахтлар кесилган. Бунда қурилиш остига тушган ер майдонидан 8 дона мевали ҳамда 1 дона манзарали дарахтлар ўзбошимчалик билан кесилганлиги аниқланган. Оқибатда табиатга етказилган зарар 8,5 млн сўм ҳисобланган.

Ушбу ҳолат юзасидан масжиднинг масъул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисаидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм жарима солинган

Шунингдек, кесилган дарахтлар ўрнига иқлим шароитига мос манзарали дарахт кўчатларини экиш ва парвариш қилиш бўйича масжид бош имомига мажбурият юкланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1