АсосийJamiyat

Андижонда автоҳалокат содир этиб, 1 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙҲХБ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда

'Андижонда автоҳалокат содир этиб, 1 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙҲХБ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар шахс вафот этиб, 1 нафари ногирон бўлиб қолсада, ҳанузгача жазо тайинланмаганлиги” хусусидаги хабарлар тарқалди.  

Андижон вилояти прокуратурасининг аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича 2022 йил 10 декабрда Асака туман прокуратураси томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими М.Э. га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, фуқаро М.Э. га нисбатан ЖКнинг ушбу моддаси билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши 2023 йил 10 март кунида жиноят ишлари бўйича Асака туман суди муҳокамасига юборилган.    

Судда айбланувчи Э.М. ва унинг ҳимоячилари томонидан далилларни номақбул деб топиш тўғрисида илтимоснома келтирилиб, ўтказилган дастлабки эшитув якунига кўра, суднинг 2023 йил 28 апрелдаги ажрими билан илтимосномани қаноатлантириш рад этилган.

 Ўз навбатида, айбланувчи Э.М. нинг апелляция шикояти асосида жиноят иши 2023 йил 3 майда вилоят судининг ЖИБ судлов ҳайъатида кўрилиб, 2023 йи 4 майда суднинг ажрими бекор қилинган ва қайта кўриб чиқиш учун судга қайтарилган.

ЖИБ Асака туман суди томонидан ўтказилган дастлабки эшитув натижасига кўра, 2023 йил 8 майдаги ажрим асосида илтимоснома қаноатлантирилиб, процессуал ҳаракатларни ўтказиш учун туман прокуратурасига қайтарилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Асака туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.      

 

                                          

    Бошқа янгиликлар