АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини кўтаринки кайфиятда ва бахтли деб ҳисоблашар экан!

'Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини кўтаринки кайфиятда ва бахтли  деб ҳисоблашар экан!'ning rasmi

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини кўтаринки кайфиятда ва бахтли  деб ҳисоблашар экан! Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти Ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриева маълум қилди.

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан 2023 йилнинг февраль-апрель ойларида “Хотин-қизларнинг ҳаётий мақсадлари, қадриятлари ва йўналишлари” мавзусида республиканинг 6 та ҳудудида  18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 819 нафар хотин-қизлар орасида социологик тадқиқот ўтказилди.

Хотин-қизлар ўзлари учун аёл бахтининг асосини оилаларнинг тинчлиги, фаровонлиги, мустаҳкамлиги, фарзандларнинг борлиги, оиладаги самимий муносабатларда ва яқин инсонларнинг ўзаро ғамхўрлигида, деб ҳисоблашади. Қишлоқ ҳудудларида яшовчи аксарият хотин-қизлар ўзларини, энг аввало, она (40,9%) ва рафиқа (27,3%) сифатида баҳолайдилар.

Сўровномада иштирок этган хотин-қизларнинг 68,3% инсон саломатлигининг қадрини устун қўйишсада амалда  16% респондент  уни биринчи ўринга қўймаслиги аниқланди.  

    Бошқа янгиликлар