76-Канн кинофестивалининг ғолиблари аниқланди

МАДАНИЯТ 29.05.2023, 19:25
76-Канн кинофестивалининг ғолиблари аниқланди

76-Канн кинофестивали якунланди. “Олтин палма шохи”ни Жастин Триенинг “Қулаш траекторияси” драмаси қўлга киритди.

Трие Канн тарихида Жейн Кемпион ("Пиано") ва Жули Дюкурнодан ("Титан") кейин фестивалнинг бош мукофотига сазовор бўлган учинчи аёл бўлди.

“Қулаш траектория” сюжети жардан қулаган эрини ўлдиришда айбланаётган ёзувчи Сандра (Сандра Хюллер) ҳақида ҳикоя қилади.

Режиссор Рубен Öстлунд бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати, шунингдек, "Манфаатлар ҳудуди", "Тўкилган барглар", "Монстер", "Қовжираган ўтлар ҳақида" ва "Гўзал кунлар" каби фильмларни ҳам тақдирлади. 

Ғолиблар рўйхати:

Бош соврин "Олтин палма япроғи": "Қулаш траекторияси", Жустине Трие

Гран-при: Жонатан Глейзернинг "Манфаатлар ҳудуди" фильми
Энг яхши режиссёр: Чан Ан хун (“Доден Буффанс”)

Ҳакамлар ҳайъати мукофоти: Аки Каурисмаки, "Тўкилган барглар" фильми

Энг яхши сценарий: Юуджи Сакамото (Хироказу Корееданинг "Ёввойи") фильми

Энг яхши аёл роли: Мерве Диздар (Нури Белге Жейланнинг "Қовжираган ўтлар ҳақида" фильми)

Энг яхши эркак актёр: Кожи Якушо (Вим Вендерснинг "Гўзал кунлар" фильми)

Қисқа метражли фильм учун "Олтин палма япроғи" : "27" фильми, режиссёр Флора Буда

Энг яхши дебют учун "Олтин камера": "Сариқ пилла қобиғининг ичида" фильми учун, Пҳам Тиен Ана‌‌.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалда Ўзбекистон ўз миллий павилиони билан қатнашди ва бир қанча манфаатли келишувларга эришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1