Қадимий ўзбек тангаларида нима тасвирланган?

МАДАНИЯТ 29.05.2023, 22:36
Қадимий ўзбек тангаларида нима тасвирланган?

Тарихчи олима А.Мусакаеванинг  таъкидлашича,  Бухорода  милодий III-IV  асрларда мис тангалар муомалада бўлган.

Бу тангаларнинг олд томонида  туя  суратлари тасвирланган.  Орқа томонида эса  олов  меҳроби ўз аксини топган. Умуман  Бухоро тангаларида 300 йил давомида туя тасвирли тангалар  устунлик қилган. 

Шунингдек, Чоч ва Варахшадан топилган тангаларда ҳам қурбонгоҳ ва туя тасвирлари кўп учрайди.

Археологлар В.А.Шишкин ва Л.И. Ремпельнинг  қайд этишича, туяни тангаларда тавсирлаш аслида Авестодаги ривоятлардан  мерос қолган. 

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Давлат эрмитаж тўплами”  (XIII том) ва “Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тўплами” (XVIII том).

Лойиҳа бош ҳомийси "Eriell Group" нефть хизматлари компанияси.          

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1