АсосийJamiyat

Амударёдаги дехқон бозори майдонида ёнғин содир бўлди

'Амударёдаги дехқон бозори майдонида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 30 май куни соат 15:50 да Нукус шаҳри “Амударё” МФЙда жойлашган “Нукус дехқон бозори” АЖга қарашли очиқ майдонда қурилишда фойдаланишга мўлжалланган қамич ва хашак пресслари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Зудлик билан ҳодиса жойига ёнғин-қутқарувчилар етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини амалга оширмоқда. Вазият назоратга олинган.

Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар