АсосийЖАМИЯТ

Қайиқда ўқишга қатнаган қиз спорт коллежига қабул қилинди

Ўтган йили декабр ойида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Замира Тўйч...

Ўтган йили декабр ойида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Замира Тўйчиева мактабга қайиқда қатнаши ҳақида хабар берган эди.

Замира энди янги ўқув йилини Гулистон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослашган тайёрлов марказида бошлайди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Замира энди у ерда академик эшкак эшиш йўналишида таҳсил олади.

"Ўқувчи энди у ерда яшаш жойи ва тўрт маҳал бепул овқатга эга бўлади" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар