Қашқадарёда мактаб ўқувчилар 9 ёшли болани зўрлик қилгани айтилди

ЖАМИЯТ 30.05.2023, 21:44
Қашқадарёда мактаб ўқувчилар 9 ёшли болани зўрлик қилгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида мактаб ўқувчилари тўққиз ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.

Ҳолат жорий йилнинг 11 май куни кундузи соат 15:16 чамасида юз берган. Мактабнинг 3-синф ўқувчиларининг 8 нафари дарсдан кейин спорт  залига киришган ва ўзаро ўйин ўйнаб турган вақтларида мактабнинг икки нафар 5-синф ўқувчилари ҳам спорт залига киришган. Улар ўзларидан қуйи синфда ўқиётган ўқувчиларни қўрқитиб спорт залидан бир нечтасини чиқариб юборишган.  Спорт  залида  қолган 4 нафар 3-синф ўқувчиларини спорт залидаги кичкина хонага киритган ва ўзларининг қўлларида бўлган ўйинчоқ резинка «илон» билан кийимларини ечтириб уларнинг бир нафарини баданига, жумладан, белидан пастки қисмига ҳам урган ва уларни ташлаб чиқиб кетишган. Бу ҳолатдан хафа бўлган ўқувчи уйига кетган ва қўрқув натижасида ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаган. Орадан 3 кун ўтгач, боланинг синфдоши унинг онасига бўлган воқеа ҳақида айтиб берган, бу воқеадан таъсирланган она боласини тиббий экспертиза қилдирмасдан турли сўзларни бошқа ОАВ вакилларига айтган.

Ҳозирги кунда тиббий экспертиза хулосасининг тоза чиққанлиги ҳақида шифокорлар оғзаки маълумот беришган ва унинг тасдиғи  келгусида очиқланиши ҳақида маълумот беришган. Айни пайтда воқеа туман ИИБ тергов бўлими томонидан ўрганилмоқда, мактаб раҳбарияти ёки бошқа раҳбарлар томонидан  боланинг ота-онаси  ёки оила  аъзоларига ҳеч қандай босим ўтказилмаган, аксинча, улар  билан ҳамкорликда воқеага ойдинлик киритиш чораларини кўрмоқда.

“Келгусида аниқланган эътиборсизликка масъуллар учун ўрнатилган тартибда жазо чораси қўлланилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1