Бухородаги футбол ўйинида 21 ёшли йигит маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 31.05.2023, 16:56
Бухородаги футбол ўйинида 21 ёшли йигит маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди

Жорий йилнинг 29 май куни соат 22:30 атрофида Когон тумани "Сорғун" маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Л. исмли шахс туманнинг "Б.Нақшбанд" маҳалласи "Кулолон" қишлоғида жойлашган Мини футбол майдончасида ўзаро футбол ўйини вақтида маҳалладоши, 1996 йилда туғилган Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашиб, унинг юз соҳаси ва танасининг дуч келган жойига уриб, тепиб, оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жабрланган фуқаро Ҳ.О. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Л.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1