1

Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 31.05.2023, 19:35
Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023-йилнинг 1-июн ҳафтанинг ҳар пайшанба кунидан бошлаб 16/15-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

16-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши
Тошкент 09:03 — Қарши 14:24
15-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши
Қарши 16:10 — Тошкент 22:25
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1