Сенат "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонунни маъқуллади

ЖАМИЯТ 01.06.2023, 12:35
Сенат "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонунни маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Йиғилишди Сенат "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонунни маъқуллади.

Қонун билан давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига, устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади .

Шуниндек, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс ушбу ходимга алоқадор шахс ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

Эндиликда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни амалга оширадиган органлар сифатида мустаҳкамланмоқда.

Қонунда давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган ва тузилган битимларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш асослари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Ҳужжат энди президент томонидан имзоланиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1