АсосийJamiyat

Ёзда ер усти метросида поездлар тезлигига чеклов жорий этилади

'Ёзда ер усти метросида поездлар тезлигига чеклов жорий этилади'ning rasmi

Ёз мавсумининг бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва натижада ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиши, +70 даражага етиши мумкин. 

Шу муносабат билан темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, рельсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни, рельсларнинг ҳарорати +60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган. 

Юқоридагиларни эътиборга олиб, поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади. 

    Бошқа янгиликлар