1

Бухорода аёл оилавий келишмовчилик сабаб эрини пичоқлаб қўйди

ЖАМИЯТ 01.06.2023, 18:44
Бухорода аёл оилавий келишмовчилик сабаб эрини пичоқлаб қўйди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Қ.Г. исмли аёл 2023 йил 30 май куни соат 10:00 ларда Бухоро шаҳар “Н.Ганжавий” маҳалласи И.Мўминов кўчасидаги кўп қаватли уйлардан биридаги ижара асосида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган хонадоннинг ертўласида турмуш ўртоғи Р.Б. билан ўзаро оилавий келишмовчилик замирида жанжаллашиб, жанжал вақтида ўз эрининг чап томон қорин бўшлиғига ошхона пичоғини санчиб олиб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро Қ.Г. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексинингнинг 126-1-моддаси 7-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1