АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор электромобиллар йўналишсиз такси хизматини кўрсатади

'Ўзбекистонда илк бор электромобиллар йўналишсиз такси хизматини кўрсатади'ning rasmi

Ўзбекистонда илк марта электромобиллар йўналишсиз такси хизматини кўрсатади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ушбу хизматни Бухорога 30 та электромобил олиб келган White House Bukharа МЧЖ корхонаси кўрсатади. Эко-таксилар тўла қувват билан 500 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. Яқин орада ташувчи паркига яна 20 та электромобил келиб қўшилади.  

Маълумот учун, президентнинг 2022 йил 19 декабрдаги қарорига мувофиқ, электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилгани учун давлат божини тўлашдан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар