1

Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

ЖАМИЯТ 01.06.2023, 20:52
Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

”Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. 

Лойиҳада байроққа нисбатан ҳурматни таъминлаш шарти билан қуйидагилар таклиф этилмоқда: 

 Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланишга рухсат бериш; 

 байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш; 

давлат органларининг рамзида (байроқ, геральдик белги) ва уларнинг расмий веб-сайтларида Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга ҳуқуқий асос ўрнатиш; 

Давлат байроғи тасвиридан устки кийимни безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш; 

Шу билан бирга, давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик қилинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда: 

 Давлат байроғидан бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланишга (жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида фойдаланиш мустасно); 

Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшашга ёки тасвирлашга ва ундан қоплама сифатида фойдаланишга, шунингдек ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшашга ёки тасвирлашга; 

Давлат байроғидан кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланишга; 

Давлат байроғининг тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда туширишга; 

Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмайди». 

Фуқаролар қонун лойиҳасига 16 июнга қадар изоҳ ва таклифларни бериши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1