Ўзбекистонликлар учун ҳаж зиёратига бориш нархлари эълон қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 01.06.2023, 21:14
Ўзбекистонликлар учун ҳаж зиёратига бориш нархлари эълон қилинди (видео)

Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж–2023 мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли ўтказиш юзасидан видеобаёнот эълон қилди
 

Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Бу йилги ҳаж мавсуми учун квота 12 мингдан 15 минг нафарга оширилгани қайд этилди. Кейинги йилларда мамлакатдан ҳаж сафарига борувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган. 

Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳ Макка ва Мадина шаҳарларида шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Таъкидланишича, бир нафар зиёратчига тўлов миқдори жамоатчилик кенгаши қарорига асосан 68 миллион 760 минг сўм этиб белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1