Бугунги кунда ўзбек оилалари қанча фарзанд кўришни истайди?

ЖАМИЯТ 01.06.2023, 21:55
Бугунги кунда ўзбек оилалари қанча фарзанд кўришни истайди?

Дарҳақиқат, ўзбеклар болажон халқ. Бир болага 7 маҳалла ота-она деган гап ҳам бежиз пайдо бўлмагани аниқ. Ўзбек хонадонларида 5, 10, 15 тагача фарзанд кўриш одатий ҳол. Тўғри бугун оилаларда нисбатан кам фарзанд кўрилаётган бўлсада, бу борада кўпгина давлатлардан олдиндамиз. Буни рақамлар ҳам кўрсатиб турибди.

Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси бўйича  905 211 та туғилш қайд этилган, 2022 йилга келиб бу рақам 932 217 тани ташкил этган.

Эътиборли жиҳати шундаки, 2016 йилда Республика бўйича туғилишлар сони 726 170 тани ташкил этган. Кўриниб турибдики, рақамлар йилдан йилга ошиб бормоқда.

Бугун, 1 июн Халқаро болаларниҳимоя қилиш куни муносабати билан Даракчи уз пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига микрафон тутиб бугун ўзбек хонадонлари нечта фарзанд кўришни исташи ҳақида сўради.

Респондетларнинг 80 фоизи икки ўғил икки қиз кўришни хоҳлашини айтган бўлса, қолганлар икки-уч нафар фарзанд бир оила учун норма эканини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1