АсосийJamiyat

Келаси ҳафтада Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади

'Келаси ҳафтада Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади'ning rasmi

Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда. 

 Букинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:

5-6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;

 6-8 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;

 5-8 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача;

 7-8 июнда Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.

  7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар