1

Тохир Содиқов концертидан сўнг тартибсизликлар бўлгани ростми? (видео)

ЖАМИЯТ 02.06.2023, 15:49
Тохир Содиқов концертидан сўнг тартибсизликлар бўлгани ростми? (видео)

Ижтимоий тармоқларда "Халқлар дўстлиги" саройида бир нечта фуқаро ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 22.45 ларда Чилонзор туманида бўлиб ўтган концертда 2003 ва 2004 йилда туғилган фуқаролар дастур якунлангандан сўнг оғзаки тортишиб қолганлиги натижасида ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1