Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:
- тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);
- ва қайта тикланган талабалар учун.
Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10-июнга қадар узайтирилди (2023-йил 15-мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).
Маълумот ўрнида юқори босқич (2- ва ундан юқори курс) талабалари учун контракт тўлаш муддатини узайтириш ОТМ ректор (директор)ларининг ваколатига берилган.
02.06.2023 15:58
Ўзбекистонда айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди






