1

Тошкентдаги сомса ва ош марказида эшак гўшти сақланаётгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 02.06.2023, 17:47
Тошкентдаги сомса ва ош марказида эшак гўшти сақланаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги сомса ва ош марказида эшак гўшти сақланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо ушбу хабарлар рад этилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси  юзасидан маълумот берди

Унга кўра, Санепидқўмнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан айнан хабарда таъкидланган рейд тадбири ўтказилмаган ва ходимлар томонидан сомсахоналардан бирида эшак гўшти сақланаётгани аниқланди, деган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Қайд этилишича, гўшт маҳсулотларининг сифатини ўрганиш ва сотувга чиқаришга рухсат бериш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг эмас, балки Ветеринария санитария экспертиза лабораторияси ваколатига киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1