Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташрифини якунлаб Тошкентга қайтиб келди

ЖАМИЯТ 02.06.2023, 22:37
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташрифини якунлаб Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифини якунлади.

Бугун давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан музокара ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1