1

Ал Хоразмий халқаро олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 6 та кумуш, 13 та бронза медалини қўлга киритди

ЖАМИЯТ 03.06.2023, 00:05
Ал Хоразмий халқаро олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 6 та кумуш, 13 та бронза медалини қўлга киритди

Жорий йилнинг 29 май – 4 июн кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ал Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро олимпиадада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ва Ўзбекистондан жами 70 нафар ўқувчилар иштирок этишди.

Маълумот ўрнида: мактаб ўқувчилари ўртасида мазкур олимпиада илк маротоба ўтказилмоқда.

Олимпиаданинг биринчи тури ёзма, иккинчи турда эса тест синовлари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра иштирокчилар 7 та олтин, 14 та кумуш ва 20 та бронза медалларини қўлга киритишди.


 

Ал Хоразмий номидаги ёш математиклар олимпиадасининг олтин медал соҳиблари:

 

Ахтамов Озод — Ўзбекистон;

Корнииаш Федор — Қирғизистон;

Еркебуланули Али — Қозоғистон;

Зоҳиджонов Элбек — Ўзбекистон;

Алинур Нессипбек — Қозоғистон;

Жайловов Тўлқин — Ўзбекистон;

Саилаубай Бехултан — Қозоғистон.

 

Ал Хоразмий номидаги ёш математиклар олимпиадасининг кумуш медал соҳиблари:

 

Раҳмонов Зиёвуддин — Ўзбекистон;

Дидарбекова Анар — Қозоғистон;

Алтинбек Эрассил — Қозоғистон;

Зҳанибек Аликҳан — Қозоғистон;

Даниал Куракбай — Қозоғистон;

Карамат Омар — Қозоғистон;

Ғаффоров Расул — Ўзбекистон;

Ўразалиев Сардор — Ўзбекистон;

Заҳра Ибишова — Озарбайжон;

Кадирбергенов Тимур — Ўзбекистон;

Диёров Давронбек — Ўзбекистон;

Абдул-Раҳман Мустафо — Тожикистон;

Акенеев Тимур — Қирғизистон;

Сапарбаев Султанбек — Ўзбекистон.

 

Ал Хоразмий номидаги ёш математиклар олимпиадасининг бронза медал соҳиблари:

 

Кучкаров Шахзод — Ўзбекистон;

Богибеков Махмуджон — Ўзбекистон;

Рафига Гамбарова — Озарбайжон;

Мухторалиев Ёрқинжон — Ўзбекистон;

Мамажонов Азизбек — Ўзбекистон;

Шаропов Сино — Тожикистон;

Фарҳад Ҳусейнов — Озарбайжон;

Давуд Тарвердили — Озарбайжон;

Бойжонова Дилнура — Ўзбекистон;

Холтемиров Абдулмалик — Ўзбекистон;

Алахонов Дурахшон — Ўзбекистон;

Абдуллаев Асадбек — Ўзбекистон;

Мўминов Муҳаммадюсуф — Ўзбекистон;

Амиров Асилбек — Ўзбекистон;

Усмони Жамшид — Тожикистон;

Мусахужаев Султан — Қирғизистон;

Садуллоев Осим — Тожикистон;

Бекчанбоев Мунисбек — Ўзбекистон;

Бафоев Улуғхўжа — Ўзбекистон;

Сафарова Дилнура — Ўзбекистон.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1