Ҳиндистонда юз берган поездлар тўқнашувида 230 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 03.06.2023, 10:44
Ҳиндистонда юз берган поездлар тўқнашувида 230 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июн, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида камида 233 киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 900 га яқин киши. "Бу кенг кўламли бахтсиз ҳодиса ва қурбонлар сони ҳали ҳам сезиларли даражада ошиши мумкин", - дея Баласоре шаҳридан амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирган The Indian Express.

Ҳиндистон ҳукумати расмий баёнотида айтилишича, Ҳоврадан Ченнайга кетаётган "Коромандел экспресс" поезди Bahanaga bazaar бекати яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу станция ҳудудида SMVB-HWH Superfast Exp тезюрар поезди Sir M. Visvesvaraya вокзали - Ҳовра йўналишида релсдан чиқиб кетди.

"Темирйўл компанияси вакиллари қутқарув ишларини мувофиқлаштириш ва ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан воқеа жойига жўнаб кетишди. Темирйўлчиларнинг барча эътибори йўловчиларни қутқариш ва қурбонлар сонини камайтиришга қаратилган. Қутқарув ишлари ҳарбий миқёсда олиб борилмоқда", — дейилади пресс-релизда.

Айни пайтда, айрим оммавий ахборот воситалари "Коромандел экспресс" релсдан чиқиб кетгани ва юк поезди билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар бермоқ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1