1

Дубайда қаровсиз қолган вояга етмаган болалар Тошкентга олиб келинди

ЖАМИЯТ 03.06.2023, 14:47
Дубайда қаровсиз қолган вояга етмаган болалар Тошкентга олиб келинди

Ўзбекистонинг Дубайдаги Бош консулхонаси шу давлатда истиқомат қилаётган фаол ватандошлар, Амирликдаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 3 нафар қаровсиз қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда  "Дунё" АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг апрель ойидан буён Дубайдаги ҳибисхонада сақланилаётган Ўзбекистон фуқороси Д.С. қаровсиз қолган 3 нафар вояга етмаган фарзандлари Бош консулхона иштирокида уй-жой, озиқ-овқат ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлаб келинган.

Ваколатхона томонидан БАА Ташқи ишлар вазирлиги ва махаллий полиция вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида Д.С. ва унинг 3 нафар фарзандлари ўртасида оналикни белгилаш бўйича ДНК текширувлари қайд қилиниб, натижада фуқаромиз учала боланинг биологик онаси эканлиги аниқланди.

Шундан сўнг унинг фарзандларига маҳаллий идоралар томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси асосида Дубай–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1