4-5 июнь кунлари Москвада "совуқ уриш" ҳодисаси кузатилиши мумкин. Бу ҳақда гидрометеоролик Э. Абдулаҳатов хабар бермоқда.
"Май ойи охирида Скандинавияда шаклланган совуқ арктик ҳаво массаси жойларда шу давр учун энг минимал қийматларни тақдим этмоқда.
Мазкур совуқ ҳаво оқими 4-5 июнь кунлари Москва шаҳрида ҳам ҳаво ҳароратини нол ва ундан бироз пастроққача пасайтириши мумкин экан.
Агар, прогнозлар ўзини оқласа, Москва кузатувлар тарихида 4-5 июнь кунлари учун энг паст ҳарорат кузатиладиган бўлади.
Ушбу совуқ оқимнинг Ўзбекистонга таъсири деярли йўқ. Фақат 9-10 июнь кунлари шимолда ҳарорат ҳозиргидан 4-5 даражага паст бўлиши мумкин", дейди мутахассис.






