Бугун, 4 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган Ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб бордилар, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати.
Ҳамюртларимизни Саудиялик ташкилотчилар ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари муносиб кутиб олдилар.
Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб, Мадина шаҳрида адо этиладиган амаллар ва зиёратларга ҳозирлик кўрмоқдалар.








