АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг тўртта туманидаги айрим ҳудудлар аҳолиси электрсиз қолди

'Бугун Тошкентнинг тўртта туманидаги айрим ҳудудлар аҳолиси электрсиз қолди'ning rasmi

Бугун, 4 июн куни Тошкент шаҳрининг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси соат 11:00дан 18:00 гақадар вақтинчалик ўчирилди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

  • Юнусобод туманининг Уста Ширин ва Нақшбандий кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  •  Яшнобод тумани, “Товкантепа” МФЙнинг Мураббийлар кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Миробод туманининг  Файзобод, Файзобод 5-ва 9-тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.
  • Учтепа туманининг “А.Соғуний”, “Дийдор”, “Диёробод” ва “Янгийўл” МФЙлари Алгоритм даҳаси 30- ва 31-мавзеларининг қисман ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли ер остидан ўтган электр узатиш кабел тармоғида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлди.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ айни вақтда Учтепа туман электр таъминотининг тезкор чиқиш бригадалари мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган, тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади.

 

    Бошқа янгиликлар