Халқаро рейслар сонини кўпайтириш доирасида Қозоғистон Республикаси авиацияси маъмурияти билан биргаликда Ўзбекистоннинг My Freighter (Centrum Air) loukoster авиакомпаниясининг Қозоғистонга мунтазам йўловчи қатновларини очиш масаласи ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2023 йилнинг 5 июнидан бошлаб Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтасига 3 маротаба душанба, чоршанба ва жума кунлари Аирбус 320 русумли ҳаво кемаларида бажарилади.






