1

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди

ДУНЁ 05.06.2023, 14:01
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди, дея хабар бермоқда "Zamon.uz". Украина бу баёнотларга изоҳ бермаган. Ҳарбий ҳаракатлар кучайганлиги ҳақида бошқа далиллар ҳам мавжуд эмас. 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина 4 июнь куни эрталаб жанубий Донецк йўналишидаги бешта ҳудудда кенг кўламли ҳужумни бошлаган. Россия департаментида айтилишича, Украина армияси ўз мақсадларига эриша олгани йўқ.

Россия ҳарбий бошқармаси маълумотларига кўра, Украина Қуролли Кучлари стратегик захирадаги 23 ва 31-механизациялашган бригадаларни жангга олиб келган, уларга бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ёрдам берган.

Украина ҳукумати узоқ вақтдан бери яқинлашиб келаётган қарши ҳужум ҳақида гапириб келади ва Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни озод қилишга ваъда бермоқда. Шунинг учун ҳам Россия мудофаа иншоотлари қуришни давом эттирмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1