1

Сурхондарёда ғалла майдони ёниб кетди

ЖАМИЯТ 05.06.2023, 22:09
Сурхондарёда ғалла майдони ёниб кетди

Бугун, 5 июнь куни Жарқўрғон тумани “Боймоқли” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Магнат агрохимя таъминоти” МЧЖга қарашли ғалла майдонида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:55 да хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:05 да етиб бориб, ёнғин соат 15:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида ғалла майдонининг 0,3 гектарлик қисми сақлаб қолинган ва оловнинг қўшни 30 гектарлик ғалла майдонига ўтиб кетишининг олди олинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб боришган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Бирламчи маьлумотларга кўра ёнғин ҳудуддан ўтган 10 кВт электр тармоғининг ғалла майдонига узилиб тушиши натижасида содир бўлган қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1