1

Депутат Бобур Бекмуродов россиялик депутатга “ўз давлатининг қонунчилиги билан ишлаш”ни тавсия қилмоқда. Сабаби...

ЖАМИЯТ 06.06.2023, 11:24
Депутат Бобур Бекмуродов россиялик депутатга “ўз давлатининг қонунчилиги билан ишлаш”ни тавсия қилмоқда. Сабаби...

Россиянинг “Адолатли Россия” (“Справедливая Россия”) партияси етакчиси Сергей Миронов Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Украинадаги урушда қатнашган ўз фуқароларини жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонунчилиги сабаб танқид қилди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, муносабат билдирди.

Гап шундаки, Сергей Миронов Twitter'даги саҳифасида қуйидагича пост қолдирган:

“Ўтган йилнинг сентябрь ойида уч давлат – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон агар уларнинг фуқаролари Россия томонида “махсус ҳарбий операция”да қатнашса, уларни жиноий жавобгарликка тортишга қарор қилди. Шу ерда савол туғилади: биз бир ташкилотнинг аъзоларимиз ва агар ЕОИИга кирувчи давлат фуқароси ушбу ҳамжамиятнинг бир қисми бўлган бошқа давлатга ёрдам беришни истаса, нима учун у ўз мамлакатида жиноий жавобгарликка тортилади? Менимча, бу борада давлатлараро қарор қабул қилиш керак. Агар гап иштирокчи давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида кетаётган бўлса, унда жиноий таъқиб бўлиши мумкин эмас" деб ёзади Россия депутати.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов  пост қолдириб, унга бу масалага салбий муносабат билдиргандан кўра, ўз қонунчилиги билан ишлашни маслаҳат берди.

"Россия Федерациясининг ўзида ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик бор. РФ Жиноят Кодексининг 359-моддасида ёлланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Ва унда ҳарбий низода иштирок этаётган давлатнинг фуқароси бўлмаган ва бу давлат ҳудудида доимий яшамайдиган шахснинг  моддий манффатдорлик йўлида ҳаракат қилиши ёлланиш деб топилиши белгиланган.Ўзбекистон суверен мамлакат ва биз геосиёсий ва айниқса, бошқа давлатлардаги ҳарбий вазиятга қараб қонунчилигимизни мослаштирадиган, бошқалар учун қулай қонунлар қабул қиладиган давлат эмасмиз. Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади. Мироновнинг ЕОИИга аъзо эмаслигимизни билмаслиги ҳақида гапирмадик”, деб ёзган Бобур Бекмуродов.  

Олий Мажлис депутати Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш мақсадида ёлланганлик учун жиноий жавобгарликка тегишли норма 1994 йилда қабул қилингани, Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 154-1-модда эса 2003 йилда киритилганини эслатган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1