1

"Каховка ГЭС бутунлай вайрон бўлди, уни қайта тиклаб бўлмайди" - "Укргидроэнерго"

ДУНЁ 06.06.2023, 14:30
"Каховка ГЭС бутунлай вайрон бўлди, уни қайта тиклаб бўлмайди" - "Укргидроэнерго"

Россия босқинчиларининг 6 июнь, сешанбага ўтар кечаси портлаши натижасида Каховка ГЭСи бутунлай вайрон бўлди. Уни қайта тиклаб бўлмайди, дея хабар берди “Укргидроэнерго” компанияси.

Жанубий мудофаа кучлари спикери Наталя Гуменюкнинг айтишича, катта зарар бўлган, аммо тўғон бутун вайрон бўлмаган – портлаш ичкаридан содир бўлган.

Дастлабки прогнозга кўра, яқин тўрт кун ичида сув омборидан сув оқиб чиқиши кутилмоқда.

Соат 09:00 ҳолатига кўра, омборда сув сатҳи тез пасайиб бормоқда. "Энергоатом"нинг таъкидлашича, ҳозирда босиб олинган Запороже АЭСдаги вазият назорат остида, гарчи портлаш бунинг учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь, сешанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Каховска ГЭСини портлатиб юборди. Днепр бўйидаги шаҳарлар ва қишлоқлар сув тошқини хавфи остида қолган. Херсон вилояти давлат маъмурияти аҳолини хавфли ҳудудлардан - ўнг қирғоқдаги 16 минг кишилик ҳудуддан зудлик билан эвакуация қилишни эълон қилди.

 Бош вазир Денис Шмигалнинг сўзларига кўра, 80 тагача аҳоли пунктларини сув босиши хавфи мавжуд. Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1