Сешанбага ўтар кечаси бир қатор ахборот ижтимоий каналларда Каховка ГЭСи вайрон бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, Каховка ГЭСининг уч қисми сув босими остида қулаб тушган.
Маълумот ўрнида:
Каховка ГЭС - Херсон вилояти Новая Каховка шаҳридан беш километр узоқликда жойлашган. Унинг вайрон бўлиши минглаб одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Новокаховка шаҳар округи маъмурияти раҳбари Владимир Леонтьев берган интервьюсида эса ГЭСнинг шандорлар, клапанлар ўрнатилган юқори қисмига тунги соат иккиларда бир неча марта зарба бўлди ва у бузиб ташлангани ҳақида айтмоқда. "Тўғон бузилмаган. ГЭСнинг қуйи оқимида сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилди" дейди у.
Владимир Зеленский эса Каховка ГЕСдаги портлашга муносабат билдирди:
“Россия террорчилари Каховка ГЕС дамбасини вайрон қилиш орқали бутун дунёга уларни Украина заминининг ҳар бир бурчагидан ҳайдаб чиқариш кераклигини тасдиқламоқда. Уларга бир метр ҳам жой қолдирилмаслиги керак, чунки улар ҳар метрдан фалокат учун фойдаланади. Фақат Украинанинг ғалабаси хавфсизликни қайтаради. Ва ушбу ғалаба муқаррар. На сув, на ракета ва на террорчиларнинг бошқа ҳаракатлари Украинани тўхтата олмайди.
Барча фавқулодда хизматлар ишламоқда. Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши чақирилди. Илтимос, фақат расмий ва тасдиқланган маълумотларни тарқатинг”, — деб ёзган Украина президенти Телеграм каналида.