Хивадаги жума маcжидида нега пештоқ ҳам, гумбаз ҳам йўқ?

МАДАНИЯТ 06.06.2023, 20:54
Хивадаги жума маcжидида нега пештоқ ҳам, гумбаз ҳам йўқ?

Хива Жума масжиди (X-XVIII асрлар) Ичан қалъанинг марказий қисмида жойлашган.

Бу масжид ҳакидаги илк маълумот X асрда Хоразмга келган араб сайёҳлари ал-Муқаддасий (Мақдисий) ва ал-Истахрий ёзишмаларида учрайди. Манбаларга кўра, Жума масжиднинг дастлабки биноси бузилиб кетган ва ўрнига Абдураҳмон Меҳтар буйруғига биноан худди шу усулда каттароқ янги масжид қурилган (1788).

Масжид бир қаватли бўлиб, атрофи ғиштин девор билан ўралган. Унинг бошқа масжидлардан фарқи қад. араб меъморлигига хос услубда (ёпиқ, кўп устунли ҳамда ҳовлисиз қилиб) қурилганлигидадир. Унда айвонлар билан ўралган ҳовли ҳам, улкан пештоқ ҳам, гумбазлар ҳам йўқ.

Томи ясси, тўсинли, шипини 212 устун кўтариб туради. Масжид эшиги ёғоч ўймакорлигида ишланган ноёб намуна ҳисобланади. Ички безаклари содда ганч сувоқ қилинган.

Маcжид ёнидаги минора XVII асрда қулаб тушган, XVIII асрда майда пишиқ ғиштдан қайта тикланган.                          

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1