Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Автобуслар "Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ" йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада этиб боради.
Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Қатновлар "Uzautotrans service" корхонасининг Yutong автобусларида амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу йўналишда йўл кира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.






