1

Хитой АҚШ ва унинг иттифоқчиларини огоҳлантирди

ДУНЁ 07.06.2023, 17:23
Хитой АҚШ ва унинг иттифоқчиларини огоҳлантирди

Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу Цингапурда йиллик Шангри-Ла диалог конференциясида сўзлаган нутқида АҚШ мудофаа кучлари ва уларнинг иттифоқчилари Жанубий Хитой денгизи минтақаси ҳамда унга туташ ҳудудларни тарк этиши кераклигини айтди. Шунингдек, у ХХРни ғазаблантирмаслик кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда zamon.uz ёзди.

Ли Шанфунинг айтишича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий-денгиз кучлари Хитойга яқин сувларда денгиз ва ҳавода хавфли ва нопрофессионал хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Ли Шангфу, шунингдек, агар хорижий ҳарбий кемалар Жанубий Хитой денгизи ва унга туташ ҳудудларда бўлса, Хитой кескин муносабат билдиришда давом этишини аниқ таъкидлади.

"Дўстларимиз келганда, биз уларни ажойиб вино билан кутиб оламиз. Шоқол ёки бўрилар келганда, биз уларни милтиқ билан кутиб оламиз", — деди Хитой мудофаа вазири.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1